Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Грузияда Кавказдаги энг катта тоннел қурилишини бошлади
Диаметри 15 метрли ушбу тоннелни қазиш учун Хитойда махсус бурғилаш машинаси тайёрланган ва Грузияга олиб келинган.
Хитойнинг China Railway Tunnel Group Co, Ltd (CRTG) компанияси Грузиянинг Крестовой довонида узунлиги 9 километрли автомобил тоннели қурилишини бошлади.
“Бу аср лойиҳаси бўлиб, у Тбилисидан Казбекка атиги 1,5 соатда бориш имконини беради”, – деди Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили қурилиш ишлари бошланишига бағишланган маросимда.
Унинг сўзларига кўра, йўлнинг ушбу участкасидан кунига 3-4 мингта автомобил ўтади.
Гарибашвилининг таъкидлашича, у Кавказдаги энг катта тоннел бўлади.
“Лойиҳа қиймати 1,2 млрд ларини (385 млн доллар) ташкил этади”, – деди у.
Хабар қилинишича, диаметри 15 метрли ушбу тоннелни қазиш учун Хитойда махсус бурғилаш машинаси тайёрланган ва Грузияга олиб келинган.
Қурилиш ишлари якунига етгач, узунлиги 34 километр бўлган Квешети–Коби йўли 11 километрга, масофа вақти эса 1 соатга қисқаради.
Лойиҳа 2024 йилда якунланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024