Маълум қилинишича, оғирлиги бир тонна ва узунлиги 8 метрга етувчи бу динозавр турига Ulughbegsaurus деб ном берилган. Бу динозавр Ўзбекистон ҳудудида 90 миллион йил аввал, Мезозой даврида яшаб ўтганлиги таъкидланмоқда.
Олдинроқ Геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмедшаев 1999-2008 йилларда бир гуруҳ россиялик ва америкалик олимлар Жарақудуқ ҳудудида археологик қазиш ишларини олиб боргани ва жуда кўп миқдордаги топилмаларни олиб чиқиб кетгани ҳақида айтиб ўтганди.











