Маълум қилинишича, жорий йил 9 сентябрь куни соат 4:00 ларда М-39 Алмати–Тошкент–Термиз халқаро автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида қашқадарёлик ҳайдовчи «Ласетти» машинаси билан йўл транспорт содир этган. Оқибатда «Ласетти»да бўлган 3 нафар йўловчи тан жароҳати олган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Қашқадарё вилояти Касби тумани Майманоқ маҳалласида истиқомат қилувчи ҳайдовчи «Ласетти» машинасини Тошкент–Самарқанд йўналишида бошқариб бораётиб, ухлаб қолган. Шундан сўнг бошқарувни йўқотган «Ласетти» ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Камаз»нинг орқа томонига урилган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Ласетти» салонида бўлган Қашқадарё вилояти Косон тумани Олмазор, Майманоқ маҳаллалари ҳамда Муборак тумани Гулшан қишлоғида яшовчи фуқаролар оғир тан жароҳати олган. Улар Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шунингдек, «Ласетти» машинаси ҳам жиддий шикастланган. Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.











