Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 4 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетган сигир қутқарилган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 11 сентябр куни соат 1:00 ларда Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 1050 қисқа рақамига тумани Пиллакашлик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилган. У сигири ҳовлисида қазилган чуқурлиги 4 метр бўлган қудуққа тушиб кетгани ҳамда уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан, туман ёнғин-қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб борган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида сигир қудуқдан чиқариб олинган.
Фарғонада қудуқ тозалаётган бир фуқаро вафот этди, иккинчиси қутқарилди















