Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида ўзаро жанжаллашган ва ИИБ ходимларининг кийимларини йиртиб ташлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Қарши шаҳрида аввал ўзаро жанжаллашган, сўнг ИИБ ходимларининг кийимларини йиртиб ташлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 20 сентябрь куни соат 22:20ларда Қарши шаҳар, И.Каримов кўчасида шаҳарнинг «Шўртан» МФЙда яшовчи Х.И. ўзининг таниши «Наво» МФЙда яшовчи Л.А. ва Ғ.Д. билан атрофдаги фуқароларнинг тинчини бузиб, бир-бирини ҳақоратлаб, ўзаро жанжаллашган.
Шундан сўнг жанжалнинг олдини олиб, тинчитиш ва жамоат тартибини сақлаш учун уларнинг ёнига вилоят ИИБ ППХБ ходимлари борган.
Жанжал қилаётган фуқаролар Л.А., Х.И. ва Ғ.Д. ИИБ ППХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Ходимларнинг хизмат кийимини йиртиб, қўлини тишлаб олган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 21.09.2021 йил 21 сентябрь куни Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Л.А. Х.И. ва Ғ.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Таъкидланишича, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
00:04 / 15.02.2026
Ўрикзор бозорида бир гуруҳ шахслар муштлашишди
19:54 / 23.01.2026