Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда яшовчи руҳий касал бўлган фуқаро хотини ва қизини пичоқлаб ўлдирди
Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи шахс хотини ва қизига пичоқ билан тан жароҳатлари етказиб, уларнинг вафот этишига сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 18 сентябр куни Нишон тумани «Оқ олтин» МФЙда яшовчи, 4 нафар фарзанднинг отаси, 2020 йилдан вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерида ҳисобда турувчи У.Х. турмуш ўртоғи Х.Д. ҳамда вояга етмаган қизи Р.М.ни қишлоқ ҳудудида жойлашган қабристонга «Дамас» машинасида олиб борган. Сўнг турмуш ўртоғини бегона эркаклар билан бирга юрганликда айблаб, ошхона пичоғи билан қизи ва хотинига санчиб тан жароҳати етказган. Оқибатда, Х.Д. ва Р.М. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур қотиллик атрофлича ўрганилганда, марҳума Х.Д. 2020 йил 23 октябрь куни турмуш ўртоғи У.Х.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Нишон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилгани аниқланган. Ариза юзасидан туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борган. Ҳолат бўйича У.Х.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан МЖтКнинг 41-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар маъмурий судга юборилган. Суд томонларнинг ўзаро ярашгани муносабати билан огоҳлантириш берган.

Орадан икки ойга яқин вақт ўтиб, 2021 йил 15 январь куни «Оқ олтин» МФЙ раиси туман ИИБга Х.Д. турмуш ўртоғи У.Х. билан ўзаро оилавий келишолмай келаётгани ҳақида билдириш хати билан чиққан. Шундан сўнг 2021 йил 16 январ куни профилактика инспектори томонидан аёлга ҳимоя ордери берилган. Оилавий низо барҳам топавермагач, У.Х. 2020 йил ноябрь ойида ва 2021 йилнинг январ, феврал ва май ойларида вилоят асаб-руҳий касалликлари диспансерига даволаниш учун ётқизилган. Унга вилоят ТМЕК томонидан ногиронлик берилган.
Шунингдек, Нишон тумани ҳудудида ўтказилган «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактика тадбири давомида 2021 йил 16 сентябрь куни профилактика инспектори ва «Оқ олтин» МФЙ раисининг ўринбосари фуқаро У.Х.нинг яшаш хонадонига бирга бориб, у билан профилактик суҳбат ўтказган.
Таъкидланишича, Нишон тумани «Оқ олтин» МФЙда мазкур қотиллик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтган. Унда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, «Оқ олтин» МФЙ фаоллари ва жиноят содир этган шахснинг оила аъзолари иштирок этган. Муҳокамада қатнашган масъуллар жиноятнинг оқибатларига қарши курашиш эмас, балки унинг олдини олиш лозимлигини таъкидлашган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026