Ўзбекистон | 16:16 / 22.09.2021
17168
2 дақиқада ўқилади

«Сардоба сув омборининг мактаби мен учун етарли» – Шавкат Мирзиёев

Хоразмда алоҳида дастур асосида, 170 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳисобига, йилига 600 миллион куб метр сув тежалади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Хоразмда ип-калавани чуқур қайта ишлаш ва тайёр тўқимачилик маҳсулоти экспортини кескин кўпайтиришга 50 миллион доллар ажратилади.

Умуман олганда, келгуси беш йилда Хоразмни ривожлантириш учун 30 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, бюджетдан – 6,5 триллион сўм, халқаро молия ташкилотларидан – 10 триллион сўм, банк кредитлари – 13,5 триллион сўм.

Қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш орқали, 100 минг аҳоли учун доимий иш ўрни яратилади. Бу борада, аввало, сув таъминоти ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни давом эттирамиз.

“Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширамиз. Бунга 130 миллион доллар йўналтирилади. Бунинг ҳисобига, 250 минг гектар ер майдонларининг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолати яхшиланади, 13 минг гектар фойдаланишга қайтарилади.

Туямўйин гидроузелининг “Султон Санжар” дамбасини мустаҳкамлаш ҳисобига, Хоразм вилояти учун 370 миллион куб метр қўшимча сув захираси яратилади.

Алоҳида дастур асосида, 170 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳисобига, йилига 600 миллион куб метр сув тежалади.

Сардоба сув омборининг мактаби мен учун етарли. Энди бундай бўлмаслиги учун барча чораларни кўрамиз.

Бунда, 45 минг гектарда лазерли текислаш, 50 минг гектар ёмғирлатиб суғориш жорий қилиш ҳисобига, ҳосилдорлик ошади ва сув сарфи камаяди.

Янги ўзлаштирилган ерлар ва самарасиз боғ-токзорлар ўрнида, 4 минг гектар интенсив боғ ва 5 минг гектар узумзор барпо этилади. Бунинг ҳисобидан, 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади”, – деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид