Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Конвертация бўйича қарорга имзо чекишимдан олдин менга «норозилик митинги бўлади» дейишганди» – Шавкат Мирзиёев
Бугун, 27 сентябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашувда иштирок этди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Мураккаб танлов қаршисида турибмиз. 5 нафар номзод бор, ҳеч ким сиз сайловчиларга кўрсатмай бермайди, ўзингиз танлаган, юракларингизга қулоқ тутинг, шу мамлакатга энг кўп нафи тегадиган номзодга овоз беринг. Бугунги мулоқотимизда ҳам мен кўпроқ сизларни эшитмоқчиман”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев конвертация масаласи ҳақида гапириб ўтди.
“Конвертация масаласи халқимизни неча йил қийнади. Бу бўйича қарорга имзо чекишдан олдин Қирғизистонда эдим. Мени бу қарордан қайтаришди ва “агар бундай қилсангиз нархлар ошиб кетади ва норозилик митинги бўлади” дейишди. “Мен бу муҳим қадам учун 1,5 йил тайёрландим. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди” деб жавоб бердим.
Мана, ҳаммаси жойида. Тадбиркорлар бемалол ишлашяпти, халқимиз фойдаланяпти. Қабул қилиб олганимизда 24 млрд доллар захирамиз бор эди. Ҳозир 35 млрд доллардан ошди. Чунки ҳар бир сўмни мақсадли ишлатяпмиз”, дея номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026