Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербия Косово билан чегарадаги низо сабабли НАТО олдига талаб қўйди
Сербия ва Косово ўртасидаги муносабатлар автомобиллар давлат рақамлари ортидан кескинлашди.
Косоволик сербларга ҳужум қилинса ва НАТО ҳеч қандай ҳаракат қилмайдиган бўлса, Сербия ўз кучларини ишга солишига тўғри келади, деди республика президенти Александр Вучич Pink телеканалига берган интервьюсида.
У НАТО мамлакатларига юзага келган вазият бўйича жавоб қайтариши учун 24 соат муҳлат берди.
Сербия ва Косово ўртасидаги муносабатлар автомобиллар давлат рақамлари ортидан кескинлашди. Косово ҳукумати Сербия давлат рақамларида ҳаракатланувчи автомобилларни ўтказмасликни ва уларнинг эгаларидан рақамларни Косово давлат рақамларига алмаштиришни талаб қилди.
Бу талабдан норози бўлган этник серблар Яринье ва Брняк чегара-ўтказув пунктларини тўсиб қўйди. Оқибатда Косово ҳукумати чегара ҳудудига полиция махсус кучларини жўнатди. Бунга жавобан Сербия ўз қўшинларини жанговар шай ҳолатга келтирди.
Косово 2008 йилда Сербиядан ажралиб чиққанини эълон қилган. Уни АҚШ ва Европанинг кўплаб давлатлари тан олган. Белград Сербия мустақиллигини тан олмай келмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 08.06.2026
Косовода бош вазир партияси сайловларда ғалаба қозонди
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:15 / 18.05.2026