Толиблар келгунича ҳам тоғ қояларидаги ғорларда, қашшоқликда яшаб келган бомиёнликларнинг аҳволи эндиликда янада оғирлашди.

Bulent KILIC / AFP
«Биз кечки овқатга ҳеч нарса емаймиз. Қиш яқин. Исиниш учун ҳеч нарсамиз йўқ. Биз бахтсизликда яшаяпмиз», дейди водийдаги аёллардан бири.

Суриялик фермер Абдулбоқий Сулаймон ўтган йилги ҳосилини ёнғин туфайли йўқотганида бу йили яхшироқ ҳосил олишга умид қилганди. Аммо баҳорда деярли ёмғир ёғмади.

Иқлим ўзгаришлари туфайли бутун дунё бўйлаб ўрмон ёнғинлари ва қурғоқчиликлар кузатилмоқда. Сурия ҳам бу йил ёғингарчилик жуда кам бўлишидан азият чекди, айниқса Ҳасакия вилоятида қишлоқ хўжалиги жиддий жабрланди.

АҚШнинг Калифорния штатидаги Ҳантингтон-Бич соҳилларида катта миқдордаги нефть Тинч океанига тўкилди. Нефть қувуридан, тахминан, уч минг баррель (тахминан, 477 минг литр) нефть океанга чиқиб кетган.

Соҳилда сувга янада кўп нефть оқиб кетмаслиги учун тўсиқлар ўрнатилган.

Ҳантингтон-бич шаҳридаги пляжни тозалашга жалб этилган ишчилар шторм келаётгани туфайли иш жойини тарк этмоқда.

Нигерия пальма ёғи ишлаб чиқариш секторини жонлантирмоқчи.

























