Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинда 7 киши қолиб кетди. Улардан 6 нафари қутқарилган, бир нафари тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Бугун, 11 октябр куни соат 9:50да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 4та ёнғин-қутқарув экипажи соат 9:53да етиб бориб, ёнғин соат 10:03да қуршаб олинган ва 10:25да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20-25 кв м майдонда шифт ва ички қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида 6 нафар фуқаро қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинган, 1 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ҳалок бўлган.
«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
13:59 / 07.05.2026
Тошкентдаги автобусларда бугундан бошлаб кондиционерлар ёқилмоқда
22:02 / 06.05.2026