Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, айниқса ўқувчи-ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуллантириш самарадорлигини янада ошириш борасида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши кўплаб спорт тадбирлари ўтказиб келмоқда.


Жумладан:
- Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси билан биринчи маротаба жорий йилнинг 25-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳар Олмазор туманида умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг республика финал босқичи юқори савияда ташкил этилди ва ўтказилди.
- Мазкур спорт мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар минтақавий бўлимларидан жами 224 нафар ўқитувчилар иштирок этди.




Ушбу қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллади.



















