Ўзбекистон | 07:46 / 15.10.2021
2063
1 дақиқада ўқилади

Болалар гематологияси ва онкологияси маркази Гематология маркази таркибидан чиқарилади

Фото: Kun.uz

“Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди 

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази 2022 йил 1 январдан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилади ва мустақил фаолият юритади.

Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болаларга паллиатив тиббий хизмат кўрсатиш марказнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Қарор билан марказни самарали ташкил этиш ва ривожлантиришга оид концепция тасдиқланди.

Онкологик ва гематологик беморларга республика бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилган тақдирда уларнинг транспорт харажатлари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади.

Аввалроқ, онкология хизматини янада ривожлантириш учун 2021 йилда қўшимча 60 млрд сўм ажратилиши маълум қилинганди.

2022 йилдан бошлаб онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун давлат бюджетидан 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид