Сурхондарёда кам таъминланганлар учун қурилаётган уйлардан олиб беришини айтиб фуқароларнинг пулини ўзлаштирган аёл ушланди
Термиз шаҳрида кам таъминланганлар учун қурилаётган уйлардан олиб беришини айтиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштирган аёл яна бир жабрланувчидан пул олаётганда қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 12 октябр куни Термиз шаҳар Боғзор маҳалласида яшовчи И.С. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида Термиз шаҳрининг Эски шаҳар маҳалласида яшовчи Р.Ш. шаҳар ҳудудида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олишда ёрдам беришини айтиб ундан 1 000 АҚШ доллари талаб қилаётганини билдирган.
Ушбу ариза юзасидан 13 октябр куни вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш ҳамда жиноят қидирув бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Р.Ш. И.С.дан талаб қилган 1 000 доллардан 600 доллар ва 2 миллион 130 минг сўм пулларини олган вақтида ушланган. Ундан ашёвий далил ҳужжатлаштириб олинган.
Дастлабки суриштирувлар давомида Р.Ш. яна 4 нафар фуқародан жами 4 миллион 247 минг сўм ва 4 500 доллар пулларни олгани аниқланган.
Қайд этилишича, жорий йил 13 октябр куни Р.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024