Жамият | 09:55 / 18.10.2021
1971
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда машина бошқариб юрган 15 ёшли ўсмирга чора кўрилди

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Ангор туманида машина бошқариб юрган 15 ёшли ўсмирга чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари Ангор тумани Ат-Термизий кўчасида хизмат вазифасини олиб бораётганда ҳаракатланиб келаётган Дамас машинасини тўхтатган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ЙПХ ходимларига ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олмаган. Суҳбат давомида ҳайдовчининг ёши 15да экани ва машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юргани аниқланган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ўсмирнинг акасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина эса вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Мавзуга оид