Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароларидан чегарадан ўтиш учун пора талаб қилиб келган қирғиз амалдорлари қўлга олинди
Қирғизистонда «Дўстлик-автодорожний» назорат-ўтказиш пункти ходимлари чегарадан ўтаётган фуқаролардан тизимли равишда пул ундирган. Улар чегара хизматининг алоҳида мансабдор шахслари ҳимояси остида бўлган. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
Аниқлик киритилишича, ушбу ходимларнинг «қурбони»га асосан Ўзбекистон фуқаролари ва оғир юк машиналари ҳайдовчилари айланган. Ҳолат мамлакат жиноятлар ягона реестрида Қирғизистон Жиноят кодексининг «Бир гуруҳ шахслар томонидан пора олиш» моддаси бўйича рўйхатга олинган.
Чегара пости раҳбари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилояти бўйича чегара хизмати бошқармаси бошлиғи ҳамда қўмита чегара хизмати бош штаби бошлиғи — директор биринчи ўринбосари қўлга олинган.
«19 октябрь куни «Дўстлик-автодорожний» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи А.Э., Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Ч.Н., шунингдек директорнинг биринчи ўринбосари - чегара хизмати бош штаби бошлиғи Курсанбек Бекташев қўлга олинди. Қўлга олинганлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш ва Ўш вилояти бўйича вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди», дейилади маҳкама хабарида.
Мавзуга оид
09:55 / 17.07.2026
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
08:58 / 15.07.2026
Икки вилоятда пора талаб қилган мансабдорлар қўлга олинди
09:25 / 14.07.2026