Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида “Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама марказида бўлди. Қайд этилганидек, қонун билан амалдаги Божхона кодексининг 81 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, 70 та моддага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 10 та янги модда билан тўлдирилмоқда ва 1 та модда чиқариб ташланмоқда.
Божхона назоратини соддалаштириш йўналишида божхона расмийлаштируви муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилмоқда, товар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига жойлаштириш мақсадида талаб этиладиган рухсатномалар бериш тартиби бекор қилинмоқда.
Шунингдек, қайта ишлаш натижасида ҳосил бўладиган товарларнинг чиқиш нормасини ваколатли шахслар томонидан белгилашнинг ҳуқуқий асоси белгиланмоқда.
Божхона тўловлари тўланишини соддалаштириш йўналишида эса, Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда солиқ солишдан озод этиладиган товарлар рўйхати мувофиқлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Божхона кодекси янги моддалар билан тўлдирилмоқда. Хусусан, божхона ва тадбиркорлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича янги тизим киритилмоқда.
Божхона органларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ 2019 йилда 15 та ва 2020 йилда 29 та низоли ишлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган бўлиб, бу тадбиркорларнинг турли суд инстанцияларидаги оворагарчилигига сабаб бўлган.
Таклиф этилаётган янги тизим ёрдамида мавжуд низоларни дастлаб божхона органларида ҳал этиш ва бу орқали судда кўрилаётган низоларни ўртача икки баробарга қисқартиришга эришилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
14:55 / 22.11.2024
Рақамли далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади
11:50 / 20.11.2024
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024