Самарқандда "KIA" машинаси йўл четида тўхтаб турган иккита машинага шикаст етказди
Самарқанд шаҳрида "KIA" машинаси йўл четида тўхтаб турган "Nexia-3"га келиб урилган. Оқибатда "Nexia-3" ўзидан олдинда турган бошқа бир машинага урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 17 октябрь куни соат 12:25 ларда Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Н.М. "KIA" русумли машинада ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган. Сўнг, ушбу кўчада йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган "Nexia-3" машинасининг орқа томонига урилган. Зарб оқибатида "Nexia-3" ўзидан олдинда тўхтаб турган "Cobalt" машинасининг орқа томонига тўқнашган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жароҳати олмаган. Фақат ҳар учала машинага жиддий шикаст етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Тегишли ҳужжатлар тўпланган ва улар ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024