Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда симоб ва платинани 530 минг АҚШ долларига сотишга уринган шахс ушланди
Хоразм вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қуйма платина ва симоб суюқ металлининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди.
Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс оғирлиги 1,02 кг бўлган 1 дона платина қуймасини ҳамда салкам 514 г заҳарли симоб моддасини сотишга уринган вақтида ушланди.
Режага кўра, ушбу шахс платина қуймасини 30 минг АҚШ долларига, симобнинг ҳар бир граммини 1 минг АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 530 минг АҚШ долларига сотишни кўзлаган эди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026