Ўзбекистон | 10:04 / 25.10.2021
10804
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда навоийлик икки нафар йўловчи вафот этди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти Фориш туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида навоийлик икки нафар йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 16 октябр куни соат 19:05 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-36 Жиззах-Фориш-Қизилча автомобил йўлининг Фориш тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан ўтган 111-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Навоий вилояти Нурота тумани Синтоб маҳалласида яшовчи ҳайдовчи Nexia-3 машинасини Фориш-Нурота йўналишида бошқариб кетаётиб бошқарувни йўқотган. Натижада машина йўлнинг чап томонига ағдарилиб кетган. Оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган 2001 ва 2003 йилларда туғилган, Нурота тумани Синтоб маҳалласида яшовчи фуқаролар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Фориш тумани ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид