Ўзбекистон | 14:48 / 25.10.2021
21379
2 дақиқада ўқилади

Путин Мирзиёевни сайловдаги «ишончли ғалаба» билан табриклади. МСК сайлов натижаларини ҳали эълон қилмаган

© РИА Новости / Алексей Никольский

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади, деб хабар берди Кремль.

«Телефон орқали мулоқот чоғида Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан қизғин табриклади.

Улар Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бутун мажмуасини ҳар томонлама ривожлантиришга ўзаро мойиллигини тасдиқладилар», дейилади расмий хабарда.

Путин Мирзиёев номига табрик телеграммаси ҳам йўллаган.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзод Қудратхўжа Kun.uz мухбири сўровига жавобан бу ҳолат бўйича муносабатини билдирди.

«Президент сайлови якуни ҳали эълон қилинмади. Россия ОАВ томонидан эълон қилинган маълумотда ноаниқлик бор. Ўзбекистон президент сайловида ким ғолиб бўлганини Марказий сайлов комиссияси соат 16:00да маълум қилади», дейди у.

МСК аъзоси Кремль сайтида эълон қилинган хабарга Марказий сайлов комиссияси ҳеч қандай муносабат билдирмаслигини таъкидлади.

«Бу бўйича Ўзбекистон президенти матбуот хизмати муносабат билдириши керак. Чунки бу уларнинг иши», деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Евроньюс» Ўзбекистон президентлиги сайловида Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга қайта сайлангани ҳақида хабар эълон қилганди, аммо Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаганди.

Расмий натижалар бугун соат 16:00да эълон қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди