"Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ геодезия ва картографияга оид ишларнинг турлари қуйидагиларга бўлинади: умумдавлат аҳамиятига молик ишлар; махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик ишлар.
Рўйхатнинг номи янги таҳрирда қабул қилинди: ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан бажариладиган геодезия ва картографияга оид ишлар рўйхати.
ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига қуйидаги умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш топширилди:
- сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) яратиш;
- давлат фундаментал гравиметрик тармоғидан ва 1-синф давлат гравиметрик тармоғидан иборат давлат гравиметрик тармоғини яратиш;
- гравиметрик зичлаштириш тармоқларини қуриш йўли билан давлат гравиметрик тармоғини ривожлантириш;
- давлат гравиметрик тармоғи пунктларини тадқиқ этиш ва тиклаш;
- картография-геодезия давлат кадастрини юритиш;
- илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни олиб бориш;
- геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.















