Сўнгги ўн кунда Самарқанд вилоятида 8 киши ис газидан вафот этди. Уларнинг 5 нафари ёш болалар бўлган
Сўнгги ўн кунда Самарқанд вилоятида тўртта ҳолатда 8 нафар киши ис газидан вафот этган. Уларнинг 5 нафари ёш болалар бўлган. Бу ҳақда Паст Дарғом тумани ФВБ ФВДТ фуқаро муҳофазаси бўлинмаси бошлиғи Сирожиддин Абдуллаев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинган.
Маълум қилинишича сўнгги ўн кунда Самарқанд вилоятида ис газидан заҳарланиш бўйича 4 ҳолат юз берган ва уларда 8 нафар одам вафот этган. Вафот этганларнинг 5 нафари ёш болалар бўлган. Яна бир киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Ис гази билан заҳарланиш ҳолатлари ўрганилганда уларнинг барчасида табиий газ тармоқларига уланган қўлбола иситиш печларининг тутун чиқариш мўриси тозаланмагани ва ана шу ҳолатда газ ёқиб қўйилиб ухлангани сабаб бўлгани аниқланган.
Ис гази билан заҳарланиш ҳолатларининг иккитасида баҳор ва ёзда қушлар уя қуриб тўлдирган мўри тозаланмаган. Битта ҳолатда эса мўрига қушлар уя қурмаслиги учун латта тиқиб қўйилган ҳолатда иситиш печидан фойдаланилган.
Оқибатда иккита мўрининг заҳарли газлар ўтказувчанлиги йўқолган. Битта мўри эса заҳарли газларни ташқарига чиқармай, хона ичига тарқалишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
16:25 / 20.12.2024
Чорвоқда бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди
17:32 / 19.12.2024
Қаршидаги фожианинг газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқ — “Ҳудудгазтаъминот”
12:07 / 19.12.2024