Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дуров Telegram каналларда расмий рекламалар пайдо бўлишини маълум қилди
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча рекламалар йирик каналларга жойлаштирилади. Булар мингдан ортиқ обуначига эга бўлган каналлардир.
Telegram мессенжери каналларида расмий рекламалар пайдо бўлади, деб хабар берди Павел Дуров ўз Telegram каналида.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча рекламалар йирик каналларга жойлаштирилади. Булар мингдан ортиқ обуначига эга бўлган каналлардир, дейилади хабарда.
Дуровнинг ишонтиришича, мессенжер рекламани тоифаларга мўлжаллаб бериш мақсадида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўпламайди. Рекламалар мазмуни каналлар мавзусига боғлиқ бўлади.
Маълумот берилишича, реклама хабарларининг узунлиги 160 та белгидан ошмайди, уларда фотосуратлар ва бошқа сайтларга ҳаволалар бўлмайди. Реклама каналдаги барча янги хабарлар кўриб бўлганидан кейин пайдо бўлади.
Реклама берувчилар каналларнинг тили ва мавзуларини танлашлари мумкин бўлади.
Рекламалардан келадиган даромад базавий харажатларни қоплашни бошлаганидан сўнг ва платформа тўлиқ ишга тушгач, даромад Telegram ва реклама берувчи ўртасида тақсимланади.
«Рекламалардан келадиган даромад Telegram учун фойдаланувчиларга бепул ва чекланмаган сервисни тақдим этиш имкониятини беради», — деб ёзади Дуров.
Маълумотларга кўра, мессенжердан ҳар ойда 500 миллиондан ортиқ фойдалагувчи фойдаланади.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026