Умра зиёратчиларига берилган енгилликлар Ўзбекистон фуқаролари учун эмас – Мусулмонлар идораси
Бир неча кун аввал Ўзбекистон Мусулмонлар идораси тизимига кирувчи Тошкент шаҳар вакиллиги Саудия Арабистони умра зиёратчиларига енгилликлар бергани ҳақида маълум қилган эди. Вакилликнинг расмий телеграм каналида тарқатилган хабар бошқа нашрларда ушбу манбага асосланиб берилгач, Мусулмонлари идораси ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг ёзишича, Умра зиёратига борувчиларнинг 14 кун кутишлари шарт эмаслиги фақат Саудия Арабистони фуқаролари ва бу мамлакатда бўлиб турган хорижий фуқароларга тегишли. Хориж мамлакатларидан келадиган фуқароларга қўйилган чекловлар бекор қилингани тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Шунингдек, идора Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича Атташеси билан доимий мулоқот қилиб, муборак сафарлар билан боғлиқ ҳар бир жараённи диққат билан кузатиб бораётганини билдирган.
“Жумладан, 28 октябрь кунидан бошлаб, Ҳаж ва Умра вазирлигининг “Иътамарна” (“Умра қилдик”) мобил дастури орқали айни вақтда Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган аҳоли ва подшоҳликда бўлиб турган чет эл фуқаролари учун ўрнатилган 14 кун ичида фақат бир маротаба умра амалини адо этиш чеклови олиб ташланди. Содда қилиб айтганда, аввалги тартиб бўйича Макка шаҳрида бўлиб турган фуқаро Масжидул Ҳарамга эҳром кийган ҳолда умранинг тавоф ва саъй амалини бир марта бажаргандан кейин, навбатдаги умра қилиши учун 14 кундан кейин рухсат берилар эди. Эндиликда, янги қоидага кўра, Макка шаҳрида истиқомат қилаётган аҳоли ёки ушбу шаҳарда вақтинча яшаб турган хорижликлар бир неча бор умра амалини адо этиши мумкин бўлади.
Таъкидлаш зарурки, ушбу енгиллик фақатгина айни вақтда Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган аҳоли ва вақтинча яшаб турган чет эл фуқароларига тегишлидир. Хориж мамлакатларидан келадиган фуқароларга қўйилган чекловлар бекор қилингани тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Ҳаж” ва “Умра” сафарларига оид ўрганишларни давом эттирган ҳолда муборак сафарлар билан боғлиқ хабарлар расмий нашрларда эълон қилинишини билдирган.
Мавзуга оид
13:03 / 14.11.2024
«Йил имоми»га Ҳаж йўлланмаси топширилди
15:50 / 15.10.2024
“Бу катта миқдор эмас” – Диний қўмита раиси Умра лицензиясининг 1 миллион долларлик шарти ҳақида
13:55 / 03.10.2024
Умра лицензияси бўйича янги талаблар яқин кунларда эълон қилиниши айтилди
20:41 / 24.09.2024