Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиёзли тоифадаги шахсларга бюджет ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчиларга қўйиладиган талаблар эълон қилинди
“Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилоти учун талаблар қуйидагича:
- нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун тиббий фаолиятга лицензиянинг мавжудлиги;
- ихтисослик турига белгиланган моддий техник базанинг Адлия вазирлигида рўйхатга олинган “Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар”да стационар йўналишга белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши;
- стерилизация, клиник лаборатория, интенсив терапия бўлимларининг мавжудлиги;
- ихтисослик (ихтисосликлар) доирасида амбулатор-поликлиника хизматининг ташкил этилгани;
- даволовчи шифокорларда малака тоифасининг бўлиши.
Маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилоти учун А-бандда назарда тутилган талабларга қўшимча равишда:
- анестезиология ва реаниматология бўлими;
- камида 2 та операция хоналарининг мавжудлиги;
- хирург шифокорда камида биринчи малака тоифасининг бўлиши лозим.
Билдирилишича, ишлаб чиқилган талаблар фақат имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатмоқчи бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотларига нисбатан белгиланган. Ушбу талабларга мувофиқлик нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида тегишли мазмундаги ихтиёрий шартнома имзоланишида ўрганилади.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
14:27 / 10.02.2026
2025 йилда тиббий хизматлар нархи ошиши қайд этилди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025