Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирларда аниқланган камомад ва ўзлаштиришлар 83,7 млрд сўмни, бюджет маблағларидан асоссиз ва ортиқча тўловлар 457,7 млрд сўмни ва мақсадсиз харажатлар 187,3 млрд сўмни ташкил этган. Ҳисобот даврида 365 млрд сўм миқдоридаги бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши олди олинган.

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Аниқланган пул маблағлари ва моддий бойликларнинг камомади ҳамда ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари (83,7 млрд сўм) 2020 йилнинг 9 ойига (28 млрд сўм) нисбатан 3 мартага ошган. 

Ушбу ҳолатларнинг асосий қисми қуйидаги вазирлик ва қўмиталар тизимида аниқланган:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида - 23,3 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 13 млн сўм);

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида - 17,2 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 3,9 млрд сўм);

Халқ таълими вазирлиги тизимида - 14,4 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 15,4 млрд сўм);

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида - 5,7 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 3,8 млрд сўм);

Маданият вазирлиги тизимида - 2,7 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 1 млрд сўм); 

Туризм ва спорт вазирлиги тизимида - 1,7 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд сўм); 

Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида - 4,2 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 2 млн сўм)

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида - 2,2 млрд сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд сўм);     

Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида - 2,5 млрд сўм  (2020 йил 9 ойда 1 млрд сўм).