Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қишлоқ врачлик пунктининг санитария ҳолати қониқарли эмаслиги ва тиббий жиҳозлар етишмаслиги айтилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Панжи қишлоғидаги эски бинода фаолият кўрсатаётган қишлоқ врачлик пунктининг санитария аҳволи қониқарли эмаслиги, жиҳозлар етишмаслиги айтилган хабарлар тарқалди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар юзасидан муносбат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Китоб туманидаги Панжи қишлоғида 5068 нафар киши истиқомат қилади. Уларга Қорабулоқ ҳудудидаги 13-оилавий поликлиника ходимлари томонидан тиббий хизмат кўрсатилади. Қишлоқ аҳолисининг талаб ва истакларини қондириш, аҳоли оворагарчилигига барҳам бериш мақсадида Панжидаги ҳашар йўли билан қурилган бинога 13-оилавий поликлиника ҳисобидан тиббий ходимлар жойлаштирилиб, тиббий хизмат йўлга қўйилган.
«Айни пайтда мазкур бинони туман ҳокимлиги тасарруфига ўтказиб, таъмирлаш режалаштирилган. Ижтимоий тармоқдаги мурожаатдан кейин бинога туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жиҳозлар (стол, стул, тиббий шкаф, кушетка) етказиб берилган. Бино таъмирдан чиққанидан сўнг қўшимча жиҳозлар билан таъминланади», дейилади муносабатда.
Аввалроқ Чироқчи тумани Талоқтепа маҳалласида жойлашган ҚВП хароб аҳволдаги бинода фаолият юритаётгани айтилган, вилоят ССБ бино туман тиббиёт бирлашмаси балансида турмаслигини ва фаолият кўрсатмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026