2017 йилда рекорд миқдордаги шахс афв этилган

ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Kun.uz’га маълум қилишича, 2016–2021 йилларда афв этиш тўғрисида 17 та президент фармони қабул қилинган. Ушбу фармонлар асосида афв этилганларнинг 2647 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган. Шундан 1227 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилган бўлса, 990 нафари муддатидан илгари шартли озод этилган. 430 нафар шахснинг ўталмаган жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Шу билан бирга, 18 нафар шахс пробация хизмати назоратидан чиқарилган, шундан 11 нафари тўлиқ озод этилган, 1 нафари қўшимча жазодан озод этилган, 6 нафари муддатидан илгари шартли равишда озод этилган.

Афв қилингани сабабли 2515 нафар шахснинг ўталмаган жазоси қисқартирилган, шундан 490 нафар маҳкумнинг жазоси тенг ярмига, 1420 нафариники учдан бирига, 605 нафар шахсга тайинланган жазо эса тўртдан бирига қисқарган.

Йиллар кесимида таҳлил қилинса, 2016 йилда 10 нафар, 2017 йилда 2700 нафар, 2018 йилда 623 нафар, 2019 йилда 776 нафар, 2020 йилда 616 нафар, 2021 йилда 455 нафар шахс афв этилган.

Фото: Kun.uz

Рақамлар ортидаги тақдирлар

Кимларгадир оддий статистик маълумот бўлиб туюладиган ушбу рақамлар ортида қанчадан қанча тақдирлар яширин. Шулардан бири 2007 йилдан 2020 йилгача қамоқда бўлган тошкентлик Сарвар Бобоназаровдир. У Kun.uz’га берган интервьюсида уйига 19 йилдан сўнг қайтганини