Белградда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида нимчоракфинал баҳслари якунланди. 

-63,5 кг вазнда ўзбекистонлик Мужибилло Турсунов Хитой Тайпейи вакили Чу-Ен Лаига қарши жангда ирода кўрсатди. 1-раундни бой берган вакилимиз қолган раундларда устунликка эришиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турсунов чоракфиналда икки карра жаҳон чемпиони, кубалик Энди Крус Гомес билан тўқнаш келади.

-80 кг вазнда Одилжон Аслонов эса америкалик Робби Гонсалесга қарши рингга чиқиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Шу тариқа чоракфиналгача 7 боксчимиз мусобақани тарк этди, 6 нафари эса ғалабали юришини давом эттирмоқда.