Президент фармони билан Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаев расман Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Kun.uz манбасининг хабар қилишича, айни вақтда президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокида соғлиқни сақлаш вазирлигида янги вазирнинг таништирув маросими ўтказилмоқда.
Мусаев бу лавозимда 2020 йил октябридан буён ишлаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев ўрнида иш бошламоқда.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 1998-2002 йилларда Молия вазирлигида ишлаган ва бўлим бошлиғи лавозимидан бош бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган. Вазирликда у дастлаб давлат қимматбаҳо қоғозлар бозори назоратини юритган, кейин фан ва ижтимоий соҳаларни молиялаштиришга масъул бўлган.
2002 йилда Ҳисоб палатасига ишга ўтган. 2006-2010 йилларда Ҳисоб палатаси раиси бўлган.
2010 йилда Давлат солиқ қўмитасидаги фаолиятини бошлаган, 2010-2011 йилларда ва 2018 йил мартидан декабригача бўлган муддатда ДСҚ раиси ўринбосари, 2018 йил декабридан қўмита раиси лавозимларида ишлаган Мусаев 2020 йилнинг майида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди. У 2020 йил ёзида, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бетоб бўлиб шифохонага ётқизилганда ҳам бир муддат вазир вазифасини бажариб турган.
Мусаев бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари сифатида тиббиёт соҳасига ҳам бош-қош бўлиб келаётган ва коронавирус пандемияси даврида қатор ташаббуслар кўрсатганди.
- Маълумот учун, бу сўнгги беш йил ичида ССВдаги бешинчи вазирдир. 2012 йилдан вазирликка раҳбарлик қилиб келган Анвар Алимов 2016 йил декабрида ишдан олинган ва унинг ўрнига Адҳам Икромов тайинланганди. Аммо Икромов икки ойдан ортиқроқ вақт ишлагач, 2017 йил февралида унинг ўрнига Алишер Шодмонов







