Ўзбекистон | 11:33 / 15.11.2021
13560
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта ўрталарида об-ҳаво кескин ёмонлашиши кутилмоқда - «Ўзгидромет»

Бугун кундуз куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кун ўртасига бориб ҳаво ҳарорати 10-13 даража илиққача кўтарилади.

Фото: KUN.UZ

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 16 ноябрда Ўзбекистон шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябрда республика барча ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

16 ноябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади ва ҳарорат 2-5 даража илиққача пасаяди.

17 ноябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, қорга айланади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиққача, шимолда кечаси 5-8 даража совуққача, кундуз куни 0-3 даража совуққача пасаяди.

18-19 ноябрда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 18 ноябрда қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 5-8 даража совуққача, шимолда 12-15 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуқ атрофида сақланиб туради.

Мавзуга оид