Молия вазирлиги ахборот хизмати 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини эълон қилди.

2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоиз ўсиши прогноз қилинган бўлса, инфляция даражасининг пасайиш тенденцияси давом этиб, 2022 йилда 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

2022 йил учун давлат бюджети даромадлари 200 триллион сўм, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 215,4 триллион сўм миқдорида ажратилиши режалаштирилган.

2022 йилда давлат ташкилотларига ажратилаётган маблағлар:

  • Халқ таълими вазирлиги — 25,8 трлн;
  • Мактабгача таълим вазирлиги — 6,5 трлн;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 4,1 трлн
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3,06 трлн;
  • Маданият вазирлиги — 728 млрд;
  • Инновацион ривожланиш вазирлиги — 843,3 млрд;
  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1,324 трлн;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 615,8 млрд;
  • Сув хўжалиги вазирлиги — 3,44 трлн;
  • Энергетика вазирлиги — 55 млрд;
  • Транспорт вазирлиги — 5,87 трлн;
  • Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси — 38,4 млрд;
  • Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 1,1 трлн;
  • Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси — 186,6 млрд;
  • Туризм ва спорт вазирлиги — 1,7 трлн;
  • Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 14,3 млрд;
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — 136,8 млрд;
  • Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 246,8 млрд;
  • Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 8,9 млрд;
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги — 10,7 млрд;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 1,25 трлн;