Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия компанияси Тошкент метросини ривожлантириш билан шуғулланади
«Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси ва Россиянинг «Трансмашхолдинг» компанияси Тошкент метрополитенини ривожлантириш концепцияси билан боғлиқ соҳада ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Ҳужжатни «Тошкент метрополитени» раҳбари Раҳмонбек Усмонов ва «Трансмашхолдинг» бош директори, Россия машинасозлик муҳандислари иттифоқи бюроси аъзоси Кирилл Липа имзолади. Меморандум 2022-2032 йиллар давомида амал қилади.
Меморандум доирасида томонлар инфратузилма, ҳаракатланувчи таркиб, йўловчи ташиш билан боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди.
Томонлар «Тошкент метрополитени» инфратузилмасини модернизация қилиш ва ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда рақамли жараённи бошқариш тизимини жорий этиш, хавфсизлик тизимларини такомиллаштириш йўналишида самарадорликни ошириш бўйича истиқболли вазифаларни белгилаб олади. Шунингдек, микропроцессорли бошқарув тизимларини жорий этиш ва ҳаракат бўйича диспетчерлик қилиш йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Шунингдек, Россия томони аҳолининг метрополитен хизматига бўлган талабини ошириш мақсадида ерусти йўловчи транспорти ва метрополитен тармоқларини интеграция қилиш, метро ҳудудида савдо ва реклама хизматларини кўрсатиш тизимини жорий этишда ёрдам беради.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026