Бугун, 2021 йил 1 ноябр куни соат 12:44 ларда Жомбой тумани ФВБга туманнинг «Назар» МФЙ “CHINLATEKS” MChJ ҳудудида жойлашган елим ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга биноан соат 12:55 да воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, соат 14:50 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 15:51 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Корхонанинг тахминан 400 метр квадрат майдонида томи, шифти ва ичида бўлган елим маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Самарқандда гилам ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин юз берди
Жорий йил олти ойда Самарқанд вилоятида 507 та ёнғин содир бўлди














