Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данғара туманида 28 ёшли йигит тотализаторда ютқазиб қўйиши оқибатида ўзини осгани айтилмоқда
Фарғона вилояти Данғара туманида яшаган йигит тотализаторда 16 миллион ютқазиб қўйгани учун ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 15 ноябрь куни Данғара тумани, “Пишкарон” МФЙ, Сойсоҳили кўчасида яшаган 28 ёшли йигит ўзини осиб, жонига қасд қилган. Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Бош прокуратура маълумотига кўра, Фарғона давлат университети ўқитувчиси катта миқдордаги маблағни тотализаторда ютқазиб қўйиши ортидан ўз жонига қасд қилгани, ФарДУдаги манба эса у ўқишга киритиб қўйиш учун фуқародан пул олаётганида қўлга тушганини билдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
15:35 / 10.01.2026
Молхонага кўмилган сейф, тундаги ёнғин ва уч қурбон – Данғарадаги мудҳиш қотиллик
21:25 / 20.07.2025
Данғарада Тожикистон билан биргаликда 10 миллион долларлик сим заводи қурилмоқда
11:00 / 25.08.2024
Талабаликдан тадбиркорликка: уйда балиқ боқиб даромад топаётган Яшнарбек ҳикояси
14:04 / 05.02.2024