Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонига 6000 нафар аёл скрининг текширувдан бепул ўтказилди
8 апрелдан бери юртимизда 6000 нафар аёл бачадон бўйни саратонига бепул текширувлардан ўтказилди ва уларнинг қарийб 12 фоизида папиллома вируси аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонига қарши курашиш мониторингини олиб бориш мақсадида Вирусология ИТИ Жанубий Кореянинг KOFIH фонди билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятларида пилот лойиҳани йўлга қўйган эди. 4 йил давомида амалга ошириладиган лойиҳада 50 минг нафар аёл текширувдан ўтказилиши мўлжалланган.
“Скрининг текширувлар жорий йилнинг 8 апрелидан бошланган эди. Ҳозирда биргина Тошкент шаҳрида ўтказилаётган скрининг текширувларида жами 6000 нафар 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар бепул текширувдан ўтказилган. Текширувдан ўтказилган 11,7 фоиз аёлларда папиллома вируси (ОПВ) аниқланди.
Скрининг текширувлар пойтахтнинг Юнусобод, Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Шайхонтоҳур туманлари ва 2-сонли Тошкент марказий поликлиникаларида ташкил этилган.
Текширувдан ўтказилган аёлларга скрининг текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олиниб, керакли тавсиялар берилмоқда”, деди СЭС матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда турадиган ва энг кенг тарқалган саратон хасталиги ҳисобланади. Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон саратони туфайли ўлимдан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги аёллар (15-44 ёш) орасида бачадон саратонидан ўлим кўрсаткичи иккинчи ўринда туради.
Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 1700-1800 аёлга бачадон бўйни саратони ташхиси қўйилади ва уларнинг 42 фоиздан ортиғи ҳаётдан кўз юмади. Ушбу ўлимларнинг аксарияти ташхисни кеч қўйиш натижасида рўй беради. Бачадон бўйни саратони касаллигини келтириб чиқарувчи сабабларнинг асосийси (98-99 фоизи) одам папиллома вируси (ОПВ) ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:00 / 27.04.2026
Олимлар юрак саратонининг кам учраши сабабини аниқлади
16:03 / 04.03.2026
Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш бўйича миллий дастур қабул қилинади
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
14:47 / 22.12.2025