Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ноқонуний тарзда газ тармоғига уланган хонадонлар аниқланди
Термиз шаҳрида табиий газ истеъмолидан йирик миқдорда қарз бўлган хонадонларга газ етказиб бериш тўхтатилган. Аммо улар қўлбола ускуналар орқали яна газ тармоғига уланиб олган. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Термиз шаҳар Деҳотий кўчаси 30-уйда яшовчи фуқаронинг хонадонида вақтинча ижарада турган бошқа бир фуқаро истеъмол қилинган табиий газдан мавжуд қарздорлигини тўламасдан, белгиланган меъёрларга зид равишда газдан фойдаланиб келаётгани аниқланган. Ўрганишларга кўра, хонадон 7 миллион 395 минг сўм қарздор экани расмийлаштирилиб, газ берилиши вақтинча тўхтатилган.
Шунингдек, Деҳотий кўчасидаги 56-уйда яшовчи фуқаронинг хонадони текширилганда, табиий газ қувурига резина шланг орқали ноқонуний уланиб олгани аниқланган.
Хонадон кўздан кечирилганда, 12 миллион 323 минг сўм қарздорлиги борлиги маълум бўлган. Фуқаро қарзни тўламасдан резина шланг орқали уланиб олиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалининг Рақамлаштириш ва бошқа тегишли бўлими ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган мазкур ҳолатлар юзасидан фуқароларга тегишли тушунчалар берилиб, уларнинг табиий газ тармоғидан фойдаланиши вақтинча чекланган.
Қайд этилишича, Сурхондарёда жорий йил 20 ноябр ҳолатига 68 та ноқонуний тарзда табиий газ тармоғига уланган фуқаролар аниқланган. Уларга нисбатан 72 миллион 988 минг сўмлик табиий газ зарари учун қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шундан 40 миллион 428 сўм зарар тўлови ундирилган. 32 миллион 560 сўм ундирилиши учун расмийлаштирилган ҳужжатлар судга юборилган.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026