Танзила Норбоева ва Валентина Матвиенко бир-бирларига орден ва медаллар топширди
Танзила Норбоева МДҲ давлатларида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшган алоҳида ҳиссаси учун, Валентина Матвиенко эса Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги шахсий ҳиссаси учун тақдирланди.
26 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламент ассамблеяси 53-ялпи мажлисида қатнашган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкога “Дўстлик” орденини топширди.
Сенат матбуот хизматининг маълум қилишича, Валентина Матвиенко президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида фаол саъй-ҳаракатлари ва шахсий ҳиссаси, икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани каби бир қанча хизматлари учун тақдирланган.
Бир кун олдин, 25 ноябрда Танзила Норбоева МДҲ иштирокчи давлатларида модель ва миллий қонунчилик, парламентаризмни ривожлантириш, демократия ва конституциявий тузумни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшган алоҳида ҳиссаси учун МДҲ ПАнинг “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланган эди.
Мавзуга оид
16:39 / 27.08.2024
Танзила Норбоева Беларус Миллий мажлиси кенгаши раиси Наталя Кочанова билан учрашди
13:25 / 01.08.2024
Ўзбекистон ва UNFPA ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
11:31 / 10.07.2024
Сенат раиси Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори билан учрашув ўтказди
16:00 / 01.07.2024