Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10дан ортиқ хориж давлатидан Ўзбекистонга кириб келганлар мажбурий карантинга олинади
Европанинг саккиз давлати, шунингдек, Австралия, Исроил ва Мисрдан кириб келувчилар уйда ёки меҳмонхонада мажбурий 10 кунлик карантин муддатини ўтайди. Ўзбекистонга кириб келувчиларнинг барчаси ПЗР-тестнинг манфий натижасига эга бўлиши керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда «омикрон» туфайли жорий этилган навбатдаги чеклов чоралари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, айрим хориж давлатларидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади.
«Республика махсус комиссияси йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар белгиланди», дейилади хабарда.
Жумладан, эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар:
- мамлакатимизга ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозимлиги;
- коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумоти мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шартлиги белгиланди.
Шунингдек, Республика махсус комиссияси қарори билан Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакат ҳудудига кириб келган кундан эътиборан 10 кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон 3 декабрдан кейинги йил 10 январига қадар қатор мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026