Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўйлиқдаги йўл ўтказгични таъмирлашда эски ва бўлаклардан уланган арматуралар ишлатилаётгани ҳақидаги хабар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси билан Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кесишмасидаги, 1999 йилда қурилган йўл ўтказгични таъмирлаш жараёни акс эттирилган видеотасвир тарқалди. Унда видео муаллифи капитал таъмир жараёнида эски ва бўлаклардан уланган арматуралар ишлатилаётганини айтган.
“Ўзбекистон темир йўллари” хабарига кўра, ушбу арматуралар таъмир вақтида геодезистлар томонидан ишлатиладиган ёрдамчи иш қуроли сифатида қўлланилиб, йўл ўтказгичнинг таркибий қисмига кирмайди.
“Яъни, видеотасвирда ўрин олган объект қисмида, пиёдалар йўлаги четига ўрнатиладиган декоратив плиталар монтаж пайтида ўз нуқтасидан силжиб кетиши олдини олиш мақсадида ўрнатилади ва оралиқлари бетонлангандан сўнг кесиб олиб ташланади”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, пиёдалар йўлаги иккита йиғма темир-бетон блоклардан, яъни ғилдирак қайтарувчи брус ва декоратив плиталардан иборат бўлиб, ушбу элементларнинг арматура чиқармалари ёрдамида кўприк мавжуд оралиқ қурилмаларига ҳамда ўзаро бир-бирига электр пайвандлаш воситасида бириктирилади. Шундан сўнг, бириктириш чокларига монолит бетон ётқизилиб, янада мустаҳкамланади. Монолит бетон ўз ичида қолган арматурани чиришдан муҳофазалайди.
“Шуни ҳам эслатиб ўтишимиз лозим, ушбу қурилиш-монтаж ишлари ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари ва чизмаларига асосланиб бажарилади ва унда қўлланилган қурилиш материалларининг сифати қатъий равишда тегишли назорат идоралари томонидан мунтазам назорат қилинади”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
11:53 / 06.12.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа йўли устидан янги йўл ўтказгич қурилади
12:27 / 08.08.2025