Дания инвестиция банки Saxo Bank 2022 йил учун кишини ҳайратга солувчи прогнозларни эълон қилди. 10та башоратдан иборат тўпламни банкнинг ўзида «молия бозорларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, содир бўлиш эҳтимоли кам» деб аташмоқда. Бу каби ҳар йиллик прогнозлар 19 бор эълон қилинмоқда. «Медуза» уларнинг энг аҳамиятлиларини жамлади.

Joe Sohm / Visions of America / Universal Images Group / Getty Images
Facebook бумерлар платформасига айланади
Facebook «кекса бумерлар» платформасига айланади. Унинг доимий равишда ўхшаш ёки чалғитувчи контентни кўришга сабаб бўлувчи алгоритмлари ёшларни ижтимоий тармоқдан узоқлаштиради. Ижтимоий тармоқ 40 ёшдан кичик ва катта бўлган кишилар маданий қарама-қаршилиги марказида бўлади. Ёшлар унга фейк янгиликлар ва зиқна корпорациялар рамзи сифатида қарашади.
Инвесторлар Facebook’нинг янги бош компанияси Meta ёш авлодни, яъни бўлажак салоҳиятни шиддат билан йўқотаётганини тушунишмоқда.
Юқорида қолишни орзу қилган Meta Snapchat ёки TikTok’ни сотиб олишга ҳаракат қилади ва ўз сервисларига ёшларни қайтариш учун миллиардлаб доллар сарфлайди. Бир вақтнинг ўзида асосий мақсади фойдаланувчилар тўғрисида маълумот тўплаш бўлган «метакоинот»ни яратиш билан шуғулланади.
Натижада Meta қийматининг 30 фоизини йўқотади ва унга ўзига тегишли сервисларни алоҳида тузилмаларга бўлиш тавсия этилади. Шу тариқа, Марк Цукербергнинг монополия тўғрисидаги орзулари барбод бўлади.
Тиббиётда эришилган ютуқ ҳаёт давомийлигини 25 йилга оширади
2022 йилда тиббиётда йирик кашфиёт юз беради. Дори воситаларидан ҳужайралар даражасида жараёнларни бошқарадиган ва уларнинг ҳаётини узайтириши мумкин бўлган коктейль ишлаб чиқилади. Лаборатория сичқонларида ўтказилган тажрибалар ҳаёт давомийлиги 30 фоизга оширишини кўрсатмоқда. Одамлар учун бу ҳаётнинг 25 фоизга узайишини англатади.














