Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик депутат Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишни таклиф қилди
Россиядаги «Справедливая Россия – За правду» партияси етакчиси Сергей Миронов Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишни таклиф қилди.
Фото: russiable
«Бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари билан вақтинчалик виза режимини жорий этиш зарур. Гап фақат меҳнат миграцияси беқарорлаштирувчи криминоген омилга айланганида эмас. Шунингдек, биз Россияга коронавируснинг янги штаммлари кириб келиши эҳтимолини минималлаштиришимиз керак», деди у.
Мироновнинг сўзларига кўра, учинчи ва асосий сабаб: россияликлар ўз иқтисодиётини унинг ривожланишини секинлаштирадиган арзон ишчи кучидан ҳимоя қилиши керак. Арзон ишчи кучи бизнесни бузиши, юқори иш ҳақи, ишчиларни қайта тайёрлаш ва технологияни янгилашга пул сарфламасликка имкон бериши айтилган.
«Москва ҳукумати бу муаммони тўғри шакллантирди: қурилиш майдончасида икки-уч баравар кам одам ишлаши керак, улар икки-уч баравар тезроқ қуриши ва уч баравар кўп иш ҳақи олиши керак. Бундай ёндашувни бошқа ҳудудлар ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам татбиқ этиш лозим, шунинг учун миграция сиёсати қаттиқроқ бўлиши керак», деди Сергей Миронов.
Мавзуга оид
21:18 / 30.04.2026
“Украина дронлари сабаб” — таҳлилчилар Россиянинг 9 май парадидаги чеклов ҳақида
14:26 / 29.04.2026
Дунёни икки лагерга бўлган Черчилл – “Совуқ уруш” даври қандай бошланганди?
21:03 / 28.04.2026
Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 баробар ошиши кутилмоқда
20:54 / 28.04.2026