Ёнғин тахминан соат 4 лар атрофида юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин турманинг деярли барча биноларини қамраб олган. У фақатгина аёл маҳбуслар сақланган биногача етиб бормаган. Уни ўчиришда 7 та ўт ўчириш машинаси иштирок этган.
Турмага олиб борувчи йўллар полиция ва ҳарбийлар томонидан тўсиб қўйилган.
Маълумотларга кўра, ноябр охирида ушбу турмада 1539 маҳбус сақланган ва у меъёридан тўлиб-тошган бўлган.











