
Бундестаг депутатларидан 395 нафари Шолц номзодини маъқуллади - у тасдиқланиши учун 369 овоз етарли эди.
- Олаф Шолц 63 ёшда, у Германия социал-демократик партияси аъзоси. Сўнгги уч йил давомида у Меркель ҳукуматида вице-канцлер ва молия вазири лавозимларида ишлаган. 2011—2018 йилларда Олаф Шолц Ҳамбург шаҳрининг раҳбари сифатида фаолият кўрсатган.
Янги ҳукумат тўрт марта Христиан-демократик иттифоқ партиясини ғалабага етаклаб келган Ангела Меркель кабинети ўрнини эгаллайди.
Бундестаг учун сентябрь ойида ўтказилган сўнгги сайловда Меркель иштирок этмади. У уч йил олдинроқ 2021 йилда сиёсатдан кетишини эълон қилганди ва сайловларда унинг партияси мағлуб бўлди.
Якунда Меркелнинг канцлерлиги 16 йил ва 15 кун давом этди. Агар янги коалиция бўйича музокаралар яна 12 кунга чўзилганида, у Германия канцлери лавозимида Отто фон Бисмаркдан кейин энг кўп вақт давомида бўлган Ҳелмут Колнинг рекордини янгилаган бўларди.
Сайловларда ХДИнинг сўнгги ҳукуматида иттифоқчи бўлган Олаф Шолц етакчилигидаги социалистлар ғолиб чиқди ва улар христиан-демократлар билан коалиция тузмасдан, сайловда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган яшиллар ҳамда Эркин демократлар партияси билан янги ҳукумат коалицияси тузишга қарор қилди. Бу коалиция Германияда «светофор» (Ampel-Koalition) номини олди - уч партиянинг рамзий рангларидан келиб чиққан ҳолда.
Коалиция иштирокчилари янги ҳукумат дастури бўйича фақат ноябрь ойи охирига келиб келишувга эришди ва 4-6 декабрь кунлари уч партия бирин-кетин бу коалицион келишувни маъқуллади: социалистлар ва эркин демократлар - партия конференцияларида, яшиллар эса - барча партиялар вакилларининг умумий овоз бериш жараёнида. Сешанба куни якуний келишув имзоланди ва Олаф Шолцнинг янги ҳукумати бундестаг томонидан тасдиқланиши учун барчаси тайёр бўлди.

«Светофор коалиция» ва канцлер Шолцомат. Германиянинг янги ҳукумати ва режалари ҳақида














