GLAMOUR COSMETICS 2016 йилдан бошлаб хориждаги косметика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи қатор компаниялар билан ҳамкорлик қилиб келади. Улар орасида компаниялараро эксклюзив шартномалар ҳам имзоланган. Бундай имконият, ўз навбатида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сотув нуқталарига қулай нархларда маҳсулотларни етказиб беришни таъминлайди.

Фото: Glamour Cosmetics

Тақдимот маросимида бир неча йиллар давомидаги ҳамкор Vasu Healthcare компанияси томонидан сочларни соғломлаштирувчи TRICHUP брендининг янги серияси омма эътиборига ҳавола этилди. Ушбу серия халқ талабига ва ҳудудимизга мос равишда ишлаб чиқарилган бўлиб, ўзида ўсма ўсимлиги экстракти ва мойини мужассам этади. Шунингдек, юз парваришига мўлжалланган қатор косметик воситалар тақдимоти бир қатор савдо нуқталари эгалари томонидан қизиқиш билан кутиб олинди.

Фото: Glamour Cosmetics

Vasu Healthcare компанияси Ҳиндистоннинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, 1980 йилдан бошлаб фитофармацевтик муолажаларга мўлжалланган табиий косметик воситаларини ишлаб чиқаради. Компаниянинг ишлаб чиқариш инфратузилмаси аюрвед маҳсулотларга қаратилган илмий-текширув лаборатория натижаларига асосланган. Халқ табобатида аҳамиятли ўринга эга аюрведа 5000 йил аввал Қадим Ҳиндистонда шаклланган ва шу кунгача соғлом турмуш тарзини тарғиб этиб келади. Аюрведа назарияси Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тан олинган ҳамда унинг инсон турмуш тарзидаги аҳамияти алоҳида белгиланган.

Бугунги кунда табиий маҳсулотлар нафақат профилактик мақсадларда, балки соғлиқни мустаҳкамлаш ва мавжуд касалликларнинг олдини олишда қўлланаётгани боис, аюрвед маҳсулотларга белгиланган талаб даражаси кундан кунга ошиб бормоқда. Жумладан, Vasu Healthcare маҳсулотлари дунёнинг 50 дан ортиқ давлатига экспорт қилиниб, урология, ортопедия, педиатрия, гинекология, тери, соч парвариши ва бошқа тармоқларда кенг қўлланиб келинмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маҳсулотлар ISO 9001, GMP ва HACCP стандарти талабларига жавоб беради.

Фото: Glamour Cosmetics

Ҳозирда иккала компания томонидан фаолиятни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Эътиборлиси, маҳсулотлар айнан бизнинг ҳудудга мос равишда ишлаб чиқарилиши ҳар иккала компаниянинг ривожланиш тенденциясига таъсир қилаётганини кузатиш мумкин. Жумладан, ҳамкорлик давомида айнан 2021 йилдаги сотув ҳажми 2020 йилга нисбатан 269 фоизга ошгани, 2021 йилдаги умумий сотув ҳажми эса ҳамкорлик бошланган 2019 йилга нисбатан  652 фоизлик ўсишни намойиш этди.