Тадбир Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтади. Россия, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат – Куба етакчиларининг иштирок этиши режалаштирилган.

Саммит кун тартибига мувофиқ, ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнларини кенгайтириш ва ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

“Таъкидлаш жоизки, ўтган йил декабрь ойидан буён Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи ҳисобланади”, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.