Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Лигаси учун қуръа: «Барселона» жиддий рақибга дуч келди
Нимчорак финалга ўтиш ўйинларида «Барселона» «Наполи»га, «Шериф» Португалия клубига қарши майдонга тушади.
Бугун, 13 декабрь куни УЕФАнинг Ньонда жойлашган штаб-квартирасида Европа лигаси 1/8 финал ўтиш босқичига қуръа ташланди.
Унга кўра, 1/8 финалга йўлланма олиш учун марказий ўйин Европа лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаган «Наполи» ва ЕЧЛдаги ўз гуруҳида 3-ўриндан жой олган «Барселона» ўртасида ўтади. Жамоалар 1/8 финал йўлланмаси учун курашадиган бўлди.
Шунингдек, Жасур Яхшибоев тўп сураётган «Шериф» ўтиш баҳсида Португалиянинг «Брага» клубига қарши саф тортади.
Ўтиш ўйинлари жуфтликлари:
«Севилья» (Испания) – «Динамо» Загреб (Хорватия)
«Аталанта» (Италия) – «Олимпиакос» (Греция)
«Лейпциг» (Германия) – «Реал Сосьедад» (Испания)
«Барселона» (Испания) – «Наполи» (Италия)
«Зенит» (Россия) – «Бетис» (Испания)
«Боруссия» Дортмунд (Германия) – «Рейнджерс» (Шотландия)
«Шериф» (Молдова) – «Брага» (Португалия)
«Порту» (Португалия) – «Лацио» (Италия)
Дасталбки учрашувлар 17 февраль куни ўтиб, турнирга ЕЧЛдан қўшилаётган клублар майдонида ўтса, жавоб баҳслари бир ҳафта ўтиб 24 февраль куни Европа лигасида 2-ўринни эгаллаган клублар майдонида ўтади.
Мавзуга оид
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025
Саудия шаҳзодаси "Барселона" клубини сотиб олмоқчи
14:34 / 14.12.2025
Салоҳ қайтди ва рекорд ўрнатди, «Арсенал» ва «Барса»да қийин ғалаба
10:09 / 07.12.2025