Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Афғонистондаги барча университетлар яқин вақт ичида очилишига ваъда берди
Бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари мавлавий Абдул Кабир мамлакат университетлари вакиллари билан учрашув ўтказган.
“Толибон” ҳаракати Афғонистондаги университетлар фаолияти тикланишини ваъда қилмоқда.
Ҳаракат вакили Иномулла Самангонийнинг маълум қилишича, бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари мавлавий Абдул Кабир мамлакат университетлари вакиллари билан учрашув ўтказган.
“Мавлавий Кабир уларнинг таклиф ва истаклари инобатга олиниши, яқин вақт ичида барча давлат университетлари очилишини билдирди”, — дейилади хабарда.
Жорий йил августида ҳокимиятга толиблар келган вақтдан бошлаб, Афғонистондаги олий ўқув юртлари фаолияти тўхтади, қизлар эса юқори синфларда ўқишни давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026