Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Арманистон чартер авиақатновларини тиклайди
Човушўғлунинг сўзларига кўра, томонлар ўзаро муносабатларни яхшилаш жараёни учун вакиллар тайинлашни кўзда тутмоқда.
Туркия ва Арманистон чартер рейсларини тиклайди, деб маълум қилди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу. Бу ҳақда TRT Haber телеканали хабар бермоқда.
«Биз Арманистон пойтахти Ереванга чартер рейсларини бошлаймиз», деди Човушўғлу.
Унинг қўшимча қилишича, томонлар ўзаро муносабатларни яхшилаш жараёни учун вакиллар тайинлашни кўзда тутмоқда.
Човушўғлу Туркия Арманистон йўналишидаги барча қадамларини Озарбойжон билан муҳокама қилишини таъкидлади.
Арманистон ва Туркия ўртасидаги чегара 1993 йилдан буён ёпиқ, деб ёзади РБК. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга уриниш 2008 йилда, Арманистонга Серж Саргсян президент бўлганида бошланган.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026